Қишда музлаган ерда тойилиб кетиши одатий ҳол. Бунда кимдир қўлини, кимдир оёғини синдириб олишини эшитганмиз. Бошқа биров йиқилса-да, ҳеч нарса қилмайди. Сабаби – суякларнинг мўрт ёки мустаҳамлигидадир. Суяклар бақувват бўлиши учун учун қуйидаги маҳсулотларни тановул қилиб туришни тавсия этамиз.
Йогурт
Суякларни мустаҳкамлайдиган энг яхши сут маҳсулоти. Унда кальций, D витамини мавжуд. Бундан ташқари, йогурт оқсил манбаи ҳам ҳисобланади.
Пишлоқ
Сут маҳсулотлари ичида энг кўп кальций пишлоқ таркибида бўлади, лекин уни кўп ейиш тавсия этилмайди.
Исмалоқ
Исмалоқ таркибида К витамини, кальций, калий, магний, фосфор, В гуруҳи витаминлари мавжуд. Шунингдек, иштаҳа очадиган С дармондориси ҳам бисёр.
Соя
Унинг таркибида ҳам кальций миқдори кўп. Иккинчидан, унда остеопорознинг олдини олувчи эстрогенлар мавжуд.
Карам
100 грамм тузланган карам таркибида кунлик кальций меъёрининг 25 фоизи мавжуд.
Бошоқлилар
Бу маҳсулотларда В гуруҳи витаминлари бор. Улар орасида энг яхшиси девзира гуруч саналади. Шунингдек, бошоқлилар таркибида кальций, магний, фосфор ҳам мавжуд.
Ёдда тутинг! Бир марта овқат истеъмол қилинганда атиги 500 мг кальций ўзлаштирилади. Шунинг учун кальцийга бой маҳсулотларни кўп истеъмол қилишнинг ҳожати йўқ.
Суяклар учун зарарли маҳсулотлар:
— кофеин,
— ширинликлар,
— нордон маҳсулотлар ва шарбатлар,
— спиртли ичимликлар





