АсосийJamiyat

ҚАНДОЛАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЦЕХИДА ЙИРИК ЁНҒИН СОДИР БЎЛДИ (ВИДЕО)

'ҚАНДОЛАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЦЕХИДА ЙИРИК ЁНҒИН СОДИР БЎЛДИ (ВИДЕО) 'ning rasmi

Пойтахтнинг Миробод туманида қандолат ишлаб чиқариш цехи том қисмининг 350 квадрат метр майдони ёниб кетди.

2017 йил 1 ноябрь куни соат 19:40 да, Миробод тумани, Қўшкўприк кўчаси 22-уйда жойлашган “Қуштили” МЧЖга қарашли қандолат ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берган.

Кўрсатилган манзилга соат 19:41 да, Тошкент шаҳар гарнизонидан 9 та асосий ва 1 та махсус ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари юборилган.

Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:28 да қуршаб олиниб, соат 20:56 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида қандолат ишлаб чиқариш цехи том қисмининг 350 кв.м майдони ёниб кетган, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.



    Бошқа янгиликлар