АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ХОДИМИ ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

'ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ХОДИМИ ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ'ning rasmi

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ходими Учтепа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. 29 ёшли Бобур Мирзаевга ушбу масъулиятли вазифа ишониб топширилди, дея маълум қилинди ташкилотнинг Facebook‘ саҳифасида.

Сир эмаски, Президентимизнинг ёш авлодга бўлган юксак ишончлари туфайли бир қанча ёшлар нуфузли давлат ташкилотларида масъулиятли вазифаларга самарали фаолият юритиб келмоқда.

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳам ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлаш масаласида давлатимиз раҳбари айтганларидек, “социал лифт” вазифасини ўтамоқда.

Бу борада салоҳиятли ва фидойи ёшлар ташкилот имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, масъулиятли вазифаларга тайинланаётгани қувонарли, албатта.

Бобур Мирзаев ҳам Тошкент кимё-технология институтининг бакалавр ва магистратура босқичларини тамомлаган. Фаолиятини Тошкент шаҳар Кенгашида бошлаган. Кейинчалик, ушбу Кенгашда раис ўринбосаригача кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, Б.Мирзаев 2017-йил 6-июлдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати Таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш бўлими мудири вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Ҳа, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи келгусида ҳам ёш раҳбар кадрларни етиштириш ва уларнинг малакасини оширишда алоҳида ўринга мавқега эга бўлади.

    Бошқа янгиликлар