АсосийSport

ЖАНЛУИЖИ БУФФОН ВАЗИР БЎЛАДИМИ?

'ЖАНЛУИЖИ БУФФОН ВАЗИР БЎЛАДИМИ?'ning rasmi

Италиялик ёзувчи ва санъатшунос Витторио Сгарбининг айтишича, агар унинг «Туғилиш» партияси сайловларда ғалаба қозонса ва ўзи мамлакат бош вазири бўлса, унда «Ювентус» ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффонни спорт вазири этиб тайинлайди.

«... Буффон бизнинг партиямиз режаларига қизиқиш билдирган. Буффоннинг ўрнида бўлганимда ўз режаларим ҳақида маълум қилган бўлардим», — дея Сгарбининг сўзларидан иқтибос келтирган Football Italia нашри.

Эслатиб ўтамиз, Италияда парламент сайловлари 2018 йилнинг баҳорида бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар