АсосийSport

​ТОШКЕНТДА ДЗЮДО БЎЙИЧА ПАРАЛИМПИЯЧИЛАР ЎРТАСИДА ЖАҲОН КУБОГИ ЎТКАЗИЛДИ

'​ТОШКЕНТДА ДЗЮДО БЎЙИЧА ПАРАЛИМПИЯЧИЛАР ЎРТАСИДА ЖАҲОН КУБОГИ ЎТКАЗИЛДИ'ning rasmi

Тошкентда дзюдо бўйича паралимпиячилар ўртасида жаҳон кубоги ўтказилди Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида дзюдо бўйича паралимпиячилар ўртасида жаҳон кубоги ўтказилди, деб ёзади ЎзА.

Мазкур нуфузли мусобақа Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий паралимпия ассоциацияси, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан Халқаро кўзи ожизлар спорт ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Нуфузли мусобақада 30 га яқин давлатдан келган полвонлар 13 вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган чемпионатда Шуҳрат Бобоев, Шерзод Намозов, Феруз Саидов, Парвина Самандарова ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Спортчиларимиз Нурбек Мирзаев, Васила Алибоева, Севинч Салаева кумуш медални қўлга киритган бўлса, Шариф Халилов, Ширин Шарипов, Ферузахон Юсупова, Гулруҳ Раҳимова бронза медаль билан тақдирланди.

Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси 4 олтин, 3 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритиб, умужамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

    Бошқа янгиликлар