"Даракчи" газетасининг "Ўзбегим ошхонасига" лойиҳаси қаҳрамони - таомномани янгилаб туриш мақсадида “ижодхона”да янги таомлар борасида “кашфиёт” қилишни хуш кўрувчи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор РАҲИМХОН балиқли “дуэт” таоми билан “Палете” ресторани ошпази Дмитрий Виноградовни ҳам лол қолдирди...
Зарур масаллиқлар:
- 100 гр. сёмга балиғи,
- 100 гр. судак балиғи.
Соус учун зарур масаллиқлар:
- 2 қошиқ туйилган исмалоқ,
- 100 гр. қаймоқ,
- 50 гр. сарёғ ёки ўсимлик ёғи.
Безак учун зарур масаллиқлар:
- 3 қошиқ майонез,
- яримта лавлаги,
- 1 та дайкон (корейс редискаси),
- 1 та кабачки,
- 2 та черри помидори,
- яримта лимон.
Тайёрланиши:
1-жараён:
Балиқ туз ва мурч билан маринадланади.

2-жараён:
Қизиган товага пергамент қоғозини қўясиз ва балиқни солиб, баланд оловда 5 дақиқа қовурасиз.



Оз вақтлигига ажабланманг, чунки бу тез пишадиган балиқ турига киради.
3-жараён:
Балиқни ликопчага солиб, безак берамиз. Лавлагининг шарбати майонез билан аралаштирилади.


Ва махсус қолипчага солиб, ликопчанинг четига шакллар чизилади.



Черри помидори иккига бўлинади, дайкон, кабачки, лимонни паррак шаклида тўғраб, дидингизга қараб безатасиз.Кабачкининг бир қисмини ёғда қовуриб оласиз.





Соус тайёрлаш:
Сарёғ ёки ўсимлик ёғида исмалоқ икки дақиқа давомида паст оловда қовурилади.



Устига қаймоқ солиб аралаштирилади. Масаллиқ қуйилса, билингки, соус тайёр.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади. Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ






