АсосийSUG'DIYONA

ПАРИЗОДАдан МАВСУМИЙ САЛАТ

'ПАРИЗОДАдан МАВСУМИЙ САЛАТ'ning rasmi

"Даракчи" газетасининг "Ўзбегим ошхонасига" лойиҳаси қаҳрамони - “Паризод” рақс ансамбли балетмейстри ПАРИЗОДА ёзги мавсумда янги рецепт ўрганиш мақсадида “Палет” ресторани ошпази Нилуфар Самадовага мурожаат қилди. Салат рецепти билан сиз ҳам танишишингиз мумкин.

Зарур масаллиқлар:

  • 80 гр. лаҳм мол гўшти,
  • 2 дона черри помидори,
  • салат барги, руккола,
  • 6 дона зайтун,
  • таъбга кўра туз, мурч,
  • зайтун ёғи, 10 гр. соя.
  • 2 дона редиска,
  • 1 та кабачки,
  • 40 гр. пишлоқ.

Безак учун зарур масаллиқлар:

Тайёрланиши:

1-жараён:

Гўштни ўртача катталикда кесиб, оз миқдордаги зайтун ёғида қовуриб олинади.

Таъбга кўра туз, мурч солишни унутманг.

2-жараён:

Черри помидори тўртга, зайтун доначалари иккига бўлинади.


Салат барги, руккола ўртача катталикда тўғралади.

2-жараён:

Масаллиқлар битта идишга солиниб, соя ва туз, мурч билан аралаштирилади.

Безакнинг тайёрланиши:

1-жараён:

Кабачки узунасига ингичка қилиб кесилади ва трубка шаклида ўраб чиқилади.

Редиска халқасимон, пишлоқ эса тўртбурчак шаклида тўғралади.

2-жараён:

Ликопчага солинган салатни устини дид билан безаб чиқилади.


Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади. Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ

    Бошқа янгиликлар