АсосийSUG'DIYONA

ЗИЁДАдан мевали десерт ва коктейль

'ЗИЁДАдан мевали десерт ва коктейль'ning rasmi

"Даракчи" газетасининг "Ўзбегим ошхонасига" лойиҳаси қаҳрамони - истеъдодли хонанда Зиёда ҚОБИЛОВА уйдагиларини мазали таомлар билан сийлашда борасида моҳир десак ишонасизми? Бугунга қадар хонанданинг ижод “ошхона”сидан бохабар эдингиз, энди эса Зиёданинг бека сифатидаги маҳоратидан ҳам хабардор бўласиз. “Палет” ресторани ошпазлари Сардор Оноров, Артур Ким Зиёданинг ошхонадаги маҳоратига тан беришди...

Мевали десерт учун зарур масаллиқлар:

  • 1 тадан банан, апелсин,
  • 1 бўлак консерваланган ананас,
  • 1 тадан нок, шафтоли, киви,
  • 1 тадан қизил, яшил олма,
  • 100 гр. қаймоқ, таъбга кўра қанд упаси.

Безак учун:

  • 5-6 дона малина ёки шотут, ялпиз.
  • 20 гр. кокос сиропи,
  • 240 гр. ананас шарбати,
  • 20 гр. қаймоқ ва 150 гр. муз

Тайёрланиши:

1-жараён:

Банан, консерваланган ананас, апелсин, шафтоли, кивини пўстлоғидан тозаланади. Мевали десерт ранг-баранг чиқиши учун эса қизил ва яшил олма, нокни пўсти қолдирилади. Ҳамма мевалар ўртача катталикда тўртбурчак шаклда тўғралади.

Қаймоқ ҳамда қанд упаси, таъбга кўра музқаймоқ солиб миксерда аралаштирилади, тайёр масса меваларнинг устидан қуйилади ва секин аралаштирилади.

Десертни дидингизга кўра малина, шотут ёки ялпиз билан безатишингиз мумкин.

Коктейль учун зарур масаллиқлар:

Безак учун:

  • 1 бўлак киви ва олча ё гилос, лимон, шакар ёки кокос кукуни

Тайёрланиши:

1-жараён:

Уй шароитида 1 литрлик банкага муз, кокос сиропи, ананас шарбати, қаймоқ солиб, муз эригунча 5 дақиқача чайқатасиз.

Сўнг 1 дақиқа тиндирасиз.

2-жараён:

Коктейль солинадиган бокалнинг атрофини лимон билан артасиз.

Ва шакар ёки кокос кукнига ботириб оласиз.

3-жараён:

Бокалга коктейл қуйиб,

четига бир бўлак киви ва гилос ёки олча билан безатилади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади. Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ

    Бошқа янгиликлар