Қуйидаги саволларга жавоб беринг ва билимингизни синовдан ўтказинг.
Бўкса учун фойдали маҳсулот нима?
Банан;
Апельсин;
Олма;
Єора олхўри.
Жавоби – олма . Тушликка 15 дақиқа қолганида битта олма еб олсангиз, таомланганда иштаҳангизни назорат қилоласиз.
Қайси сабзавот метаболизм жараёнини фаоллаштиради?
Булғор қалампири;
Єўзиқорин;
Картошка;
Брокколи.
Жавоби – булғор қалампири. Маълумотларга кўра, қизил булғор қалампири қўшилган таом ва егуликлар метаболизм жараёнини 25 фоизга фаоллаштиради.
Қайси маҳсулот бўкса соҳасига таъсир этмайди?
Помидор (жумладан, пастаси ҳам);
Ясмиқ дони (чечевица)
Картошка;
Кускус зиравори.
Жавоби – ясмиқ дони. Таркибида резистен крахмал ва турли тўқималар бор. Шуни ҳисобига қоринни тўқ тутиб, ортиқча еб юбормайсиз.
Дуккакли маҳсулотларнинг қай бирида ёғ миқдори камроқ?
Нўхат;
Єайнатилган ловия;
Димланган ловия;
Мош.
Жавоби – ҳаммаси тўғри. Дуккакли дон маҳсулотлари таркибида ёғ миқдори жуда кам. Аммо тўғри тайёрланганда қоринни тўқ тутиб, очлик ҳисси узоқ безовта қилмайди.
Єайси ичимлик организм фаолиятини стимуллаштиради?
Єора чой;
Кўк чой;
Занжабил қўшилган чой;
Ялпизли чой.
Жавоби – кўк чой. Таркибида полифенол катехин моддаси бўлиб, бош мия фаолиятини кучайтиради. Бу эса ақлий фаолликни ошириб, организмнинг ялқовланишига йўл қўймайди.
Єайси маҳсулот қоматга зарар эмас?
Сут;
Єатиқ;
Музқаймоқ;
Пишлоқ.
Жавоби – қатиқ. Очиққанингизда бир пиёла қатиқ истеъмол қилиб, организмингизни ортиқча ёғлардан ҳимоя этасиз.
Денгиз маҳсулотлари орасида қайси бири кам миқдорда ёғли саналади?
Креветкалар;
Устрица;
Краб;
Лосось балиғи.
Жавоби – лосось балиғи. Таркибидаги омега-3 ёғ кислотаси организмдаги лептинни парчалайди. Бу эса, ўз навбатида, тери ёғ қатламини юпқалаштиради.






