"Даракчи" газетасининг "Ўзбегим ошхонасига" лойиҳасининг қаҳрамони нафақат ижодда, балки ошхонада ҳам ўз ишининг устаси. Икки йил Германияда яшаганида итальян таомларини тайёрлашни ўрганган экан. Шу боис уй бекаларининг вақтини олмайдиган, тез пишар гўштли таом тайёрлашни ўргатишга қарор қилди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек ПИЯЗОВнинг ишини “Палет” ресторани ошпази Элдор БЕГМАТОВ муносиб баҳолади...
Зарур масаллиқлар (1 киши учун):
►180 гр. мол гўшти,
►60 гр. курка гўшти
(индейка),
►1 та картошка,
►райµон барги, туз, мурч,
►50 гр. зайтун ёғи.
Безак учун:
►Салат ва “айсберг” барги, черри помидори.
Соус учун зарур масаллиқлар:
►3 та тухум,
►1 литр ўсимлик ёғи,
►100 гр. хантал,
►50 гр. виноли сирка,
►Лимоннинг тўртдан бири,
►Туз, шакар, қора мурч.
1-жараён:
— Мол гўштини ҳалқа шаклида кесиб олиб, болғача билан уриб юмшатилади.


Сўнг таъбга кўра туз, мурч сепилади.



Райҳон барги таомга ўзгача таъм беради.
2-жараён:
— Зайтун ёғи солинган товада гўштнинг икки томони ҳам қовурилади.

Гўшт 7 дақиқада пишади. Узунчоқ шаклда тўғраб, тузланган картошка ҳам қовурилади.
3-жараён:
— Таом ликопчага солинади.


Четига зайтун ёғи, туз билан аралаштирилган салат ва “айсберг” барги, черри помидори дид билан безатилади.
Соус тайёрланиши:
— Тухум, хантал, виноли сирка, лимон, туз, шакар, қора мурчни битта идишга солиб, миксерланади. Масаллиқ қуйилишни бошлаганида оз-оздан ўсимлик ёғи солиб, тайёр ҳолга келгунига қадар миксерланади.
ЖЕНИСБЕКДАН ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР
◘ Ошпазларнинг тавсиясига кўра ҳар бир ошхонада 6 та тахтача бўлиши шарт экан. Улар: товуқ, балиқ, гўшт маҳсулотлари, қайнатилган сабзавотлар, нон ва мевалар учун.
◘ Бананни бошқа мевалар билан бирга сақламанг. Ҳатто бир тўп бўлиб турган бананларни ҳам бир-биридан алоҳида жойланг. Йўқса, ўзидан чиқарадиган газ орқали тез қорайиб қолади.
◘ Тованинг ичи қирилган бўлса, масаллиғингиз албатта куяди.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади. Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ






