2017 йилнинг 21-27 сентябрь кунлари Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5-6-сентябрдаги Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи давомида тузилган Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича Шартномада келтирилмаган чегарадаги бошқа учрасткаларни белгилаш давом эттирилди.
Анъанавий дўстлик ва конструктив руҳда бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.






