АсосийJamiyat

​LexUz САЙТИНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ ИШГА ТУШДИ

'​LexUz  САЙТИНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ ИШГА ТУШДИ'ning rasmi

2017 йил 25 сентябрдан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига расмий манбаа мақоми берилганидан сўнг, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сайтда расман эълон қилиниши бошланди. Шунинг учун, 2017 йил 25 сентябрдан бошлаб янги кўринишдаги LexUz сайтининг янги имкониятлари ишга тушди, деб хабар берди Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

LexUz сайтининг дизайни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўқиш ва қидиришнинг қулай замонавий ёндашувларини ҳисобга олган ҳолда янгиланди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман эълон қилиш учун алоҳида махсус бўлим очилди, у ерда ҳужжатни ўзини, унга тегишли қўшимча маълумотни кўриш, чоп этилган ҳужжатларни PDF форматда кўчириб олиш ва қоғозда чоп этиш ҳамда HTML форматда ҳужжатни (матн файл) ва унга киритилган ўзгартиришлар тарихини қўриш имкониятлари мавжуд.

Бундан ташқари, расман эълон қилиш бўлимида, расман эълон қилинган ҳужжатларни қидириш имконияти яратилди, у ерда ҳужжатларни ҳужжатнинг номланиши, қабул қилган органи, ҳужжатнинг шакли, рақами, санаси; ҳужжатнинг чоп этилган санаси бўйича қидирса бўлади.

Расман чоп этиш бўлимида Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вазирликлар, идора ва давлат қўмиталари ҳужжатларини расман эълон қилиш учун тўртта кичик бўлимлар очилди.

Расман эълон қилиш бўлимидаги яна бир янгиликлардан бири бу расмий эълон қилинган ҳужжатларнинг календари бўлиб, у ерда эълон қилинган ҳужжатларни сонини, яъни кун, хафта, ой бўйича кўриш мумкин.

Ҳужжатни тез қидириш ва сайт фойдаланувчиларига қулайликлар яратиш мақсадида, LexUz сайтининг қидириш тизими ҳужжатни асосий ва аҳамият кўрсаткичлар бўйича қидириш йўли билан мукаммаллаштирилди. Ҳужжатнинг реквизитлари, яъни сони ва имзоланган санаси махсус устунга ажратилди.

Ҳамда сайтнинг асосий бетида Telegram ва Facebook ижтимоий тармоқларига ҳаволалар мавжуд, у ердан мазкур ижтимоий тармоқларида мавжуд LexUz сайтининг бетига ўтса бўлади.

    Бошқа янгиликлар