-Икки йил олдин келиним юраги хаста ўғлини ташлаб, уйдан чиқиб кетган. Шу–шу умуман хабар олмайди. Яқинда набирамнинг юрагини операция қилдирдик. Муолажани ўтказиш учун онасининг розилиги керак экан. Келинимни чақирдик, аммо у келмади. Ҳозир боланинг аҳволи яхши. Ўғлим ажрим учун судга ариза берди. Бироқ хотини бундан хабар топса, нибирамни тортиб олмасмикан деб ҳавотирдаман. Жигарбандини ташлаб кетган аёлга суд хаста болани бериб қўяверадими?
Исми сир тутилди
-Суд томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар кўрилаётганида эр-хотин ўртасидаги муносабатлар, яъни оилани тиклаш мумкин ёки мумкин эмаслиги каби ҳолатларга эътибор берилади. Вояга етмаган фарзандлар ота-онадан бирининг тарбиясида қолиши ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш алоҳида суд тартибида кўрилиб, бунда боланинг ким билан қолдирилиши унинг манфаатидан келиб чиқиб ҳал этилади.
Манба: «Sug'diyona» газетаси






