АсосийHi-tech

ҚЎЛ ТЕЛЕФОНИМИЗНИ СИФАТЛИ ҚУВВАТЛАНТИРАМИЗ

'ҚЎЛ ТЕЛЕФОНИМИЗНИ  СИФАТЛИ ҚУВВАТЛАНТИРАМИЗ'ning rasmi

Бугунги кунда қўл телефонларимиз қуввати камлигидан ҳамда тез тугаб қолишидан шикоят қиламиз. Чунки улар Литий-ионн батареялари ҳисобланади. Гарвард университети профессорлари янги оламшумул ихтиро яратилганини айтишмоқда. Бу ихтиро бутун дунёни ҳайратга солди. Олимлар батарея сифатини янги босқичга олиб чиқишди ва янги “суюқ батарея” ишлаб чиқишди. Бўлиши мумкин эмас, демоқчимисиз? Хулоса чиқаришга шошилманг.

— Биз йиллаб хизмат қиладиган ва янги авлод батареясини яратдик. У суюқ ҳолда бўлиб, литий-ионн батареяларидан анча чидамли ва сифатлидир. Бир суткада тўла қувватидан фойдаланиб ишлатилса, у атиги 1 фоиз зарядини йўқотади. Суюқлик батареяни янада чидамли ва сифатлилигини таъминлашга хизмат қилади. Биз яратган “суюқ батарея” ҳозирда барча фойдаланаётган литий-ионн батареяларидан анча арзон ва ҳамёнбоп бўлишига ишонаман”, — дейди Гарвард университети тадқиқотчиларидан бири.

Бугунги кунда Гарвард университетида бу каби тадқиқотлар ва ихтиролар жуда кўп амалга оширилмоқда, аммо бу ихтиро сўнгги икки йил ичидаги энг оламшумул ихтиролар сафидан аллақачон жой эгаллашга улгурди. Тадқиқот кўргазмаси шу йилда ўтказилиширежалаштирилмоқда. Аммо аниқ куни эълон қилинмади. Яқин келажакда бу каби “суюқ батарея”лар оддийгина нарсага айланиб қолади ва фан-техника ривожланиши билан янгича турлари ва кўплаб афзалликларга эга функциялари яратилади.

    Бошқа янгиликлар