Кўп қавтли уйда яшаётган нафақахўрлар бинога техник хизмат кўрсатиш тўловларидан озод этиладиларми?
Эркин НАБИЕВ, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг бўлим бошлиғи:
— Агар Сиз техник хизмат кўрсатиш деганда кўп қаватли уйлардаги умумий мулкни ишлатиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш учун мажбурий бадалларни тўлашни назарда тутаётган бўлсангиз, бу ҳақда нафақахўрларни мажбурий бадалларни тўлашдан озод қилувчи норматив хужжатлар йўқ. Кам таъминланган оилаларга коммунал хизматлар бўйича қарздорликни ёпиш учун ўз-ўзини бошқарув идоралари, яъни маҳалла қўмиталари бир марталик моддий ёрдам беришлари мумкин.






