АсосийSUG'DIYONA

ҚИЁМ СУРТИЛГАН ОЛМАЛИ ПИРОГ

'ҚИЁМ СУРТИЛГАН ОЛМАЛИ ПИРОГ'ning rasmi

Зарур масаллиқлар (8-10 кишилик): 150 гр. маргарин, 0,5 ст. шакар, 3 дона тухум, 100 гр. творог, ярим қути хамирюмшатгич (разрыхлитель), ун. Ичига солиш учун: 4-5 та олма, 2-3 ош қошиқ шакар, 1 чой қошиқ долчин кукуни, яримта лимон қириндиси. Устига: 1 ст. шакар, 100 гр. сув, пичоқ учида лимон кислотаси.

Тайёрлаш: 1) Хона ҳароратида эриган маргаринни шакар ва творог билан аралаштириб, тухумни биттадан қўшинг. Масаллиқлар бўтқа ҳолига келгач, хамирюмшатгич ва ун соласиз. Қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир тайёр бўлиши билан устини сочиқда ёпиб, 15 дақиқа дам берасиз.

2) Арчилган олмаларни паррак қилиб кесинг. Сўнг лимон қиридинси ҳамда шакар билан аралаштириб олинг.

3) Пишириқ қоғози солинган патнисга хамирни текис ёйиб, олма бўлакларини кетма-кет зичлаб жойлаштиринг. Шу ҳолатида 180 даража ҳароратда қизиган газ печига қўйинг. Ширинлик пишаётган маҳал 1 ст. шакарга сув ва лимон кислотасини аралаштириб, оловга қўясиз-да, қиём тайёрлайсиз.

4) Пирог тайёр бўлишидан бир оз аввал устидан қиёмни қуйиб, яна 5 дақиқа оловда ушланг. Пишгач, бўлакларга ажратиб кесиб олинг.

Тайёрлаш вақти: 20 дақиқа.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Бошқа янгиликлар