Бепул Wi-Fi уланиш нуқтасини топиш керак
Интернетга симсиз уланиш очиқ тармоқлар ҳамма жойда бор, фақат уларни қаерда ва қандай қилиб топишни билиш зарур. Бундай жойлар аэропорт ва қаҳвахоналар ҳудудлари билан чекланиб қолмаган.
Бепул Free Zone дастури жаҳоннинг исталган шаҳрида мавжуд очиқ WiFi бор минглаб жойларни топиб беришга хизмат қилади. Дастурнинг маълумотлар базаси фойдаланувчиларнинг ўзлари томонидан тўлдириб борилади. Бунинг учун шаҳрингизнинг харитасини оласиз ва керакли жойда байроқча ўрнатиб чиқасиз. Шундан сўнг Free Zone фойдаланувчилари яна қаерда интернетдан бепул фойдаланиш мумкин бўлган жой ҳақида хабар топадилар.
Файлларни “кеш”да сақлаб бориш керак
Мобиль трафикни сарфлайдиган асосий ресурслардан бири — булар хариталар. Агарда сиз Google Maps’дан фойдалансангиз, унда харитани “кеш”да сақлаб қолишни унутманг. Яъни, хариталарнинг сизга керакли жойларини телефоннинг вақтинчалик хотирасига киритиб қўйинг.
Бунинг учун қидириш ҳошиясида қуйидаги буйруқни теринг: “Ok maps”. Сўнгра “Search” тугмасини босинг.
Агарда харитани “кеш”да сақлаш мумкин бўлса, илова бу иш билан дарҳол шуғулланади ва сиз сақлаб қолиш жараёнини қурилмангиз экранида кўриб турасиз. Сақлаб олинган харитадан тармоққа уланмасдан ҳам фойдаланса бўлади.
Бепул ижтимоий тармоқлардан фойдаланинг
Масалан, мобиль алоқанинг айрим операторлари Facebook ижтимоий тармоғига уланишни бепул қилиб қўяди. Провайдерингиз ушбу имкониятни тақдим этганми ёки йўқлигини билиш учун манзил киритиладиган ҳошияга 0 рақамини теринг. Уни қуйидагича кўринишда бажариш зарур: https://0.facebook.com. Агарда Facebook`ка киришга муваффақ бўлсангиз, демак сиз турган жойда ушбу функция амал қиляпти.
Браузерда файлларни сиқиш созламасини ёқинг
Chrome ва Opera браузерларининг мобиль версияларида маълумотларни сиқиш имконияти мавжуд. У эса трафикни тежаш учун жуда самаралидир. Ушбу функцияни ёқиш жуда осон. Созламалар бўлимига кириш, кенгайишлар, трафикни қисқартиришни босиш талаб этилади. Натижада, очмоқчи бўлган барча саҳифаларингиз тезроқ ва осонроқ юкланади. Бу браузер томонидан фото, видео ва матнли файлларни сиқиши эвазига рўй беради.
Махсус браузерларни ўрнатиш керак
Opera Max браузери трафикни тежаш учун махсус ишлаб чиқилган. Унинг ёрдамида сиз нафақат телефонингиздаги қайси дастурлар трафикни кўпроқ сарфлаётганини билиб оласиз, балки уларни аҳамиятли даражада қисқартирасиз. Opera Max видео, фотосуратлар ва бошқа тасвирларни сиқиб беради. Бундан ташқари, мазкур браузер ёрдамида сиз қайси иловаларга маълумотларни узатиш мобиль интерфейсидан, қайси бири WiFi тизимидан фойдаланиши мумкинлигини кўрсата оласиз.






