АсосийSport

​ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ: ЎЗБЕКИСТОН ФУТЗАЛ ТЕРМАСИ ЧОРАК ФИНАЛГА ЧИҚДИ

'​ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ: ЎЗБЕКИСТОН ФУТЗАЛ ТЕРМАСИ ЧОРАК ФИНАЛГА ЧИҚДИ'ning rasmi

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг “B” гуруҳи 4-турида Хитой футзалчиларига қарши баҳс юритди.

Голларга бой кечган беллашувда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Дастлабки турда БААни 5:1 ҳисобида таслим қилган Ўзбекистон иккинчи турда Мальдив оролларини 9:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Кеча Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Афғонистонга 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйишганди.

Турнинг яна бир ўйинида Афғонистон термаси БААни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва биринчи поғонани эгаллаган ҳолда чорак финалга чиқди. Ўзбекистонлик футзалчилар “B” гуруҳида 2-ўринни банд этди ва 1/4 финалда “А” гуруҳи ғолиби – Туркманистон ёки Вьетнам билан ўйнайди.

Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари

Футзал. “B”гуруҳи

21 сентябрь, чоршанба

Ўзбекистон – Хитой 4:4

Голлар: Фарҳод Абдумавлонов (2), Илҳом Ҳамроев (11), Тимур Садиров (22), Феруз Фахриддинов (32) – Жианфа Зуанг (2), Янг Ксю (13), Юе Лу (23, 39)

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Даврон Абдураҳмонов, Константин Свиридов.

Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Феруз Фаҳриддинов, Тимур Садиров, Илҳом Ҳамроев, Артур Юнусов, Даврон Чориев, Акмал Хазратқулов, Ҳусниддин Нишонов.

    Бошқа янгиликлар