ҲАРБИЙ ЙЎНАЛИШДА ЎҚИШ УЧУН ЁШДА ЧЕКЛОВ БОРМИ?
Олий ҳарбий божхона институтига кириш учун номзоднинг маълумоти ва ёшига доир чекловлар мавжудми?
Раҳмон Бердиев, Тошкент вилояти, Чирчиқ тумани
Б.Раимов, Давлат Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари:
– Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом (ЎзР Президентининг 14.01.2006 йилдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган, 257-сон Низом) талабларига жавоб берадиган, яъни:
● ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;
● ҳарбий хизматни ўтамаган 17 ёшдан 21 ёшгача (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар) бўлган;
● ҳарбий офицерлар таркиби унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ёки ҳарбий хизматни ўтаган 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу институтга ўқишга киришлари мумкин.
Шунингдек, барча номзодлар 257-сон Низом талабларига жавоб бериши шарт. Масалан, номзодларнинг бўйи ўғил болалар учун 170 см дан, қиз болалар учун 165 см дан паст бўлмаслиги лозим.






