Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 21 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур туманига борди, дея хабар берди “Telegraf” нашри.
Бош вазир аввал туманда жойлашган “Сузук ота” масжидида, кейин эса “Чорсу” меҳмонхонасида бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Шунингдек, бугун Ҳувайдо ва Ибн Сино даҳаларига бориб, у ерларда олиб борилаётган ободонлаштириш ҳамда қурилиш ишлари, шунингдек, Ибн Сино мавзесида қурилиши бошланган йирик кўнгилочар дам олиш маскани ва “Шодлик” маҳалласининг янги биноси билан яқиндан танишaди.






