АсосийHi-tech

ФОЙДАЛАНИШДА ҚУЛАЙ БЎЛГАН МОБИЛЬ ИЛОВА ДАСТУРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

'ФОЙДАЛАНИШДА ҚУЛАЙ БЎЛГАН МОБИЛЬ ИЛОВА ДАСТУРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА 'ning rasmi

Бундан бир неча йиллар муқаддам “ақлли уй” технологияси ҳақида гап кетганда чироқ, иситиш ва бошқа тизимларни масофадан туриб назорат қилувчи мураккаб ва қиммат тизим кўз олдимизда гавдаланар эди. Тараққиёт бир жойда тўхтаб турмагани каби бу йўналишда ҳам изланишлар муттасил давом этяпти ва шу туфайли “ақлли уй” учун анча арзон ҳамда фойдаланишга қулай қўшимча дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

Уй коммуникацияларини бошқаришга мўлжалланган, "iPhone" учун унча қиммат бўлмаган илова дастурлар яратилмоқда. Масалан, "Apple" компанияси собиқ ходими ижод маҳсули бўлган "Nest" термостати. Ускуна энергияни тежашга ёрдам беради (термостат уйда ҳеч ким бўлмаганида иситиш тизимини ўчириб қўяди).

Мобиль илова дастур ёрдамида эса масофадан туриб хонадондаги ҳаво ҳароратини назорат қилиш имкони мавжуд. Шунингдек, уйдаги ёритиш тизимини ўзгартириш имконини берувчи кўплаб қурилмалар ҳам амалиётга жорий қилиняпти. "Phillips" компанияси мижозларга мобиль илова дастури орқали ёқиб-ўчириладиган "PhilipsHue" чироқларини таклиф этди.

Яна бир қизиқарли ишланма – "WeMo". У телефон орқали хонадондаги барча электр жиҳозларини бошқаради. Бундан ташқари, смартфон дастурлари билан ҳатто эшик қулфларини очиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар