Агар Roomba номли чангютгич роботлар эндиликда ҳеч кимни ажаблантирмай қўйган бўлса, уй юмушларини бажарувчи ва ҳатто кекса инсонларга ғамхўрлик қилувчи ёрдамчи темиртанлар келажакда кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиши кутилмоқда.
Roomba чангютгичини ишлаб чиққан муҳандислар пол ювувчи, чўмилиш ҳавзасини тозалай оладиган бошқа "ақлли" темиртанлар устида иш олиб бормоқда. Шунингдек, жорий йилда бўлиб ўтган "CES" электроника кўргазмасида дераза ойналарини тозаловчи "Winbot" роботи намойиш қилинди.






