АсосийSUG'DIYONA

КУН РЕЦЕПТИ: ШОКОЛАДЛИ ПРЯНИК

'КУН РЕЦЕПТИ: ШОКОЛАДЛИ ПРЯНИК'ning rasmi

Зарур масаллиқлар: 150 гр.сариёғ, 100 гр. шакар, 3 дона тухум, 3 ош қошиқ асал, 100 гр. майдаланган сули ёрмаси, 100 гр. қора шоколад, 150 гр. майиз, 1 чой қошиқ долчин (корица) кукуни, 2 чой қошиқ хамирюмшатгич, 350-400 гр ун.

Тайёрлаш: 1). Чуқурроқ идишда хона ҳароратида эриган сариёғни шакар билан аралаштириб олинг. Сўнг тухум ва асални қўшинг.

2). Сариёғли масаллиққа бўлакланган шоколад ҳамда чайилган майизни қўшасиз. Сўнг долчин кукунидан солиб, сули ёрмасини ҳам қўшиб оласиз. Масаллиқларни яхшилаб аралаштиргач, хамирюмшатгич ва унни қўшиб, хамир қорилади.

3). Пишириқ қоғози тўшалган патнисга думалоқ шаклдаги печеньеларни териб, 180 даража ҳароратда қиздирилган газ печига қўйинг. Пишгач, қанд упаси билан безатишингиз мумкин.

Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.

Манба: "SUG‘DIYONA" газетаси

Бошқа янгиликлар