АсосийShou-biznes

ШУҲРАТ ДАРЁ ИЛК БОР «ИСТИҚЛОЛ»ДА ЖОНЛИ ИЖРОДА КОНЦЕРТ ТАҚДИМ ЭТАДИ

'ШУҲРАТ ДАРЁ ИЛК БОР «ИСТИҚЛОЛ»ДА ЖОНЛИ ИЖРОДА КОНЦЕРТ ТАҚДИМ ЭТАДИ'ning rasmi

Хонанда Шуҳрат Дарё 25-26 октябрь кунлари илк бор «Истиқлол» санъат саройида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этади.

«Шаббода» деб номланган дастурда хонанда ўзининг азалий анъанасига содиқ қолган ҳолда барча қўшиқларни жонли ижро қилади.

Дастур меҳмони моҳир созанда Маъмуржон Зилолов бўлади. Дастурда хонанданинг янги ижод наъмуналари билан биргаликда, устоз санъаткорларнинг қўшиқлари, олтин меросимизга айланган ретро тароналар ҳамда италянча, испанча, ҳиндча, тожикча қўшиқлар ҳам куйлананиши режалаштирилган.

Хонанда аввалги концерт дастурларини ҳам жонли ижрода тақдим этган, бироқ бу галгиси аввалгиларидан фарқли равишда «Истиқлол»да бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар