АсосийSavol-javob

«ТЕНГЛИККА ҚАРШИМАН!»

'«ТЕНГЛИККА ҚАРШИМАН!»'ning rasmi

– Маълум сабабларга кўра эрим билан ажрашаяпмиз. Никоҳ даврида ҳозир яшаб турган уйимиздан ташқари яна икки хонали квартира харид қилинган. Мол-мулк бўлинаётганида ушбу мулк ҳам тенг баравар бўлинар экан. Эрим «Уйнинг ярим нархини олсам бўлгани», дейди. Болаларимнинг каттаси йигирмада, кичиги ўн олтида. Иккиси ҳам мен билан қолади. Шуни инобатга олиб, уйнинг ярим нархидан кўпроғига даво қилишим мумкинми?

Мукаррам Сатторова, Денов шаҳри

— Агар эрингиз ўз ихтиёри билан уй қийматининг ярмидан кўпини қолдиришга рози бўлсагина, ушбу улушни олишга ҳақлисиз.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

    Бошқа янгиликлар