АсосийHi-tech

ЎСИМЛИКЛАР ҚУВВАТИ БИЛАН ИШЛАЙДИГАН ЧИРОҚЛАР ЯРАТИЛДИ

'ЎСИМЛИКЛАР ҚУВВАТИ БИЛАН ИШЛАЙДИГАН ЧИРОҚЛАР ЯРАТИЛДИ'ning rasmi

Статистика ва ахборот Миллий институтининг маълумотларига кўра, Перу жунглиларида яшовчи аҳолининг 42 фоизи электр қувватидан фойдаланиш имконига эга эмас.
Перу муҳандислик ва технология университети ана шу муаммони бартараф этиш мақсадида янги ихтирога қўл урди.

“Plantalamparas” деб ном олган янги лампочкалар ўсимликлар қуввати билан ишлайди. Тўғрироғи, ўсимликдан олинадиган чиқиндидан қувват ишлаб чиқаради ва уни ёруғликка айлантиради. Ушбу ихтиро ҳозирча унча катта бўлмаган Нуэво-Сапосоа қишлоғи аҳлининг электр қувватига бўлган эҳтиёжини қондирмоқда. Ушбу чироқлар ёрдамида уй бекалари кечки ишларини битириб, ўқувчилар дарсларини тайёрлаш­япти.

    Бошқа янгиликлар