12.11.2013 09:13
Ислом Каримов Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраисини қабул қилди
Учрашувда давлатимиз раҳбари стратегик ҳамкорлик, дўстлик, тенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Хитой муносабатлари бугунги кунда ҳамкорликнинг барча йўналишларида изчил ривожланаётганини таъкидлади, дея хабар беради ЎзА Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишлари имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш, икки давлат раҳбарлари эътиборида бўлган ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш эканлиги учрашувда алоҳида таъкидланди. Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ва унинг таркибидаги еттита қўмиталарнинг мажлисларида савдо-иқтисодий ва инвестициявий, маданий-гуманитар ва илмий-техникавий ҳамкорлик, шунингдек, транспорт, қишлоқ хўжалиги, туризм ҳамда молиявий соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди. Оқсаройдаги учрашув чоғида минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Мэн Цзяньчжу Президентимиз Ислом Каримовга самимий қабул ҳамда икки мамлакат ўртасида ривожланиб бораётган ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш имконияти яратилгани учун миннатдорлик билдирди.





