Бразилия терма жамоаси бош мураббийси Карло Анчелотти ҳужумчи Неймарни Жаҳон чемпионатига фақат унинг жисмоний ҳолати аъло даражада бўлган тақдирдагина жалб этишга тайёр. Бу ҳақда Бразилия футбол федерациясидаги манбаларига таяниб, UOL нашри хабар берди.
Манбага кўра, мутахассис футболчининг айни пайтдаги жисмоний тайёргарлиги ва юқори савияда ўйнашга тайёрлигини асосий мезон сифатида кўради. Шу билан бирга, қарор шахсий эмас, балки фақат спорт омилларига таянилган ҳолда қабул қилиниши таъкидланмоқда.
Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси жорий ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида “C” гуруҳидан жой олган. Неймар эса 16 февраль куни жароҳатдан сўнг Сантос сафида 2026 йил ҳисобидан илк бор майдонга тушди.






