12.11.2013 09:09
Венгрия ва Ўзбекистон олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама этилди
Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишлар, жумладан, парламентаризм соҳасида ҳам изчил ривожланаётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди, деб хабар беради ЎзА. Учрашувда икки мамлакат олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Делегация аъзолари мамлакатимизнинг бошқа бир қатор вазирлик ва идораларида ҳам музокаралар ўтказди.





