“Навбаҳор” футбол клуби билан бир қатор совринларни қўлга киритган собиқ футболчи, мураббий Тоҳир Мадраҳимов ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти маълум қилди.
“ЎзПФЛ Тоҳир Мадраҳимовнинг оламдан ўтгани юзасидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, – дейилади хабарда.
“Даракчи” нашри ҳам юқоридаги таъзияларга қўшилган ҳолда марҳумнинг яқинларига сабр-тоқат тилаб қолади.






