Европа Лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Андерлехт” футболчилари билан куч синашди.
Анчагина қизиқарли ва муросасиз баҳсда манкунианлар қўшимча таймларда 2:1 ҳисобида зафар қучиб, ярим финалга йўлланма олди.
Қайд этиш керакки, мазкур муваффақиятдан кейин “МЮ” мағлубиятсиз ўйинлари сонини 26 тага етказиб олди.
Манчестер Юнайтед (Англия) – Андерлехт (Бельгия) 2:1 (1:1, 0:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 10 Мхитарян, 1:1 – 32 Ханни, 2:1 – 107 Рэшфорд.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Валенсия, Байи, Рохо (Блинд, 23), Шоу, Кэррик, Погба, Лингард (Феллайни, 60), Мхитарян, Рэшфорд, Иброҳимович (Марсьяль, 90).
Андерлехт – Мартинес, Аппиа, Мбожи, Спайич, Обрадович, Тилеманс, Дендонкер, Кипчу (Бруно, 64), Ханни (Станчу, 64), Ачимпонг, Теодорчик (Телин, 79).
Огоҳлантиришлар: Тилеманс (11), Аппиа (97).
Дастлабки учрашув: 1:1.






