Таниқли америкалик хонанда Жанет Жексон турмуш ўртоғи билан ажрашди, деб ёзади “Вести”.
Уч ой аввал Жанет ва унинг турмуш ўртоғи илк маротаба ота-она бўлган эди.
Хонанда ва унинг турмуш ўртоғи, қатарлик миллионер Виссам аль-Мана дўст бўлиб қолишга ва фарзандларини биргаликда тарбиялашга келишиб олган. Бола онаси билан қолади, ҳозирда Жанет вақтинча Лондонда яшамоқда.

50 ёшли Жанет Жексон 2017 йилнинг 3 январь куни ўғил фарзандни дунёга келтирди. У 5 йил аввал аль-Манага турмушга чиққан эди. Бунга қадар Жексон икки маротаба турмушга чиққан.
Жанет 2009 йилда вафот этган поп эстрада “қироли” Майкл Жексоннинг синглиси.






