Асли ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси акционерига айланиши мумкин, деб ёзади “Championat.asia”.
«Бугун Тошкентда миш-миш авжида. Эмишки, Россияда фаолият олиб борадиган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов «Пахтакор» клубининг акционерига айланган. «Арсенал» клубининг эгаларидан бири бўлган Алишер Усмонов куни кеча илк маротаба Ўзбекистон давлат каналига ҳам интервью берган эди. Икки давлат ўртасида келишилаётган лойиҳаларнинг истиқболи тўғрисида гапириб ўтган миллиардернинг, «Пахтакор»ни ростан ҳам бошқарадими ёки йўқ, бу саволга клубдан ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот йўқ”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ, Алишер Усмоновнинг Наманганнинг «Навбаҳор» клубини ривожлантириши мумкинлиги ҳақида чиққан гап сўзлар ҳам миш-мишдан нарига ўтмаган эди.






