АсосийDunyo

​Мисрда содир бўлган теракт туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

'​Мисрда содир бўлган теракт туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди'ning rasmi

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси мамлакатда уч ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилинганини маълум қилди, деб хабар берди News.mail.ru нашри.

Давлат раҳбари мамлакат халқига 40 киши ҳалок бўлган терактдан сўнг шундай қарорга келганини маълум қилди. Шу билан бирга терактда қурбон бўлганларнинг хотирасига Мисрда уч кунлик мотам ҳам эълон қилинди.

9 апрель куни Мисрда тўртта портлаш юз берди. Танта шаҳрида террорчилар насронийлар черковига ва полициячилар тайёрлаш марказига, Искандариядаги ибодатхонага ҳужум уюштирди ва кейинроқ яна бир портлаш содир бўлди. Мазкур терактни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди.

Бошқа янгиликлар