Интернет фойдаланувчилари навбатдаги дабдали тўйни муҳокама қилмоқда. Бу сафар Ҳиндистонда яшовчи жуфтлик дабдабали тўйлари билан барчани лол қолдирди. Бхавеш ва унинг рафиқаси Шефали Рамшингханининг никоҳ тўйини унга ташриф буюрган меҳмонлар узоқ йиллар эслаб юради, деб ёзади “Cosmopolitan”.
Аслида тўй 2015 йилда бўлган. Бироқ у ҳақдаги маълумотлар фақат ҳозирги кунга келиб маълум бўлган. Бхавеш Дубайдаги оппоқ қумлар устида севгилисининг қўлини сўради. Улар тўйларини ҳам шу шаҳарда ўтказишга қарор қилишди. Тўй тантаналари шаҳарнинг энг қиммат меҳмонхоналаридан бири Jumeirah Beach`да 5 кун давом этди. Келин тўйнинг ҳар бир кунига алоҳида қимматбаҳо либос кийди.























