АсосийJamiyat

​Ўзбекистон аҳолисининг 80 фоизи Ҳаракатлар стратегияси моҳиятини яхши билади

'​Ўзбекистон аҳолисининг 80 фоизи Ҳаракатлар стратегияси моҳиятини яхши билади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида “Жамоатчилик фикри – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони устувор йўналишларини амалга оширишнинг муҳим механизми” мавзуида семинар ташкил этилди, дея хабар беради “Жаҳон” АА.

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга социология ва ҳуқуқ соҳасида ишловчи мутахассис-олимлар, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, талабалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, сиёсий партиялар фаоллари, журналистлар таклиф этилди.

Марказ томонидан Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши бўйича жамоатчилик сўрови ўтказилди. Бу ҳақда марказ бўлим бошлиғи Н.Раҳимова маълум қилди.

Аҳолидан олинган фикрлар таҳлилига кўра, мазкур ҳужжат мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш, мамлакатни модернизациялаш ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштиришга хизмат қилади. Сўровда респондентларнинг 79,9 фоизи ушбу фармон мазмун-моҳиятини яхши билишини, 83,5 фоизи уни ўз вақтида қабул қилинган ҳужжат деб ҳисоблашини билдирган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бўйича социологик сўров натижалари тақдим этилди, мавзу доирасида маърузалар тингланди.

Бошқа янгиликлар