АсосийJamiyat

​80 дан ортиқ корхона “Чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар” VI халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда

'​80 дан ортиқ корхона “Чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар” VI халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда'ning rasmi

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар” VI халқаро кўргазмаси иш бошлади.

“Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси томонидан ташкил этилган кўргазмада уюшма таркибидаги корхоналар билан биргаликда ҳудудлардаги корхоналар ҳамда чет эллик ҳамкорлар иштирок этмоқда.

Еттинчи марта ўтказилаётган “Чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар” халқаро кўргазмасида 80 дан ортиқ маҳаллий, йигирмага яқин хорижий корхона ва ташкилот иштирок этмоқда. Улар томонидан 2 минг 500 хилдан зиёд пойабзал ва тикувчилик маҳсулотлари, чарм, газлама, мўйна ва қоракўлдан ишланган аксессуарлар намуналари намойиш этилмоқда. Иштирокчилар стендларида, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар, технологиялар ва фурнитураларни ҳам кўриш мумкин.

Кўргазма доирасида Россия Федерациясининг Чарм ва пойабзал ишлаб чиқариш уюшмаси ва Қозоғистон Республикасининг Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш уюшмаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича халқаро форум ўтказилади.

“Энг яхши пойабзал дизайни учун”, “Энг яхши чарм атторлик маҳсулотлари дизайни учун”, “Энг яхши чарм маҳсулотлари учун”, “Энг яхши кийим-кечак дизайни учун”, “Энг яхши стенд”, “Энг фаол иштирокчи учун” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади.

Кўргазма якунида экспорт шартномалари ва инвестиция битимлари имзоланади.

Бошқа янгиликлар