АсосийDunyo

​Метрода терактни амалга оширган Акбаржон Жалиловнинг ота-онаси Санкт-Петербургга келди

'​Метрода терактни амалга оширган Акбаржон Жалиловнинг ота-онаси Санкт-Петербургга келди'ning rasmi

Санкт-Петербург шаҳар метросида терактни амалга оширишда гумонланаётган Акбаржон Жалиловнинг яқинлари Пулково аэропортига учиб келишди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.

Акбаржон Жалиловнинг ота-онаси Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан Санкт-Петербургга учиб келди. Терговчилар Жалилов Акбаржон яшаган жойни аниқлаб, унинг уйида тинтув ўтказишди. 4 апрель куни Тергов қўмитаси Санкт-Петербург шаҳар метросини 22 ёшли Акбаржон Жалилов портлатганини маълум қилган эди. У охирги вақтда автоустахонада ишлагани аниқланди.

3 апрель куни Санкт-Петербург метрополитенида портлаш юз берди. Терактда 14 киши ҳалок бўлди, 50 нафардан ортиқ одам яраланди.

Санкт-Петербург теракт


Бошқа янгиликлар