АсосийJamiyat

​“Афросиёб” электропоездларининг ҳаракатланиш вақтларига ўзгаришлар киритилди

'​“Афросиёб” электропоездларининг ҳаракатланиш вақтларига ўзгаришлар киритилди'ning rasmi

Мамлакатимизга “Афросиёб” электропоэздининг учинчи ҳаракат таркиби олиб келинганлиги муносабати билан жорий йилнинг 10 апрел кунидан бошлаб, Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида ҳам юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезднинг мунтазам қатновийўлга қўйилади.

Шу муносабат билан “Афросиёб” электропоездларининг ҳаракатланиш вақти қуйидагича этиб белгиланди:

  • Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №760/759 сонли “Афросиёб” электропоэзди ҳар куни эрталабки соат 7:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, соат 16:48 да Қарши вокзалидан ортга қайтади.
  • Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №762/761 сонли электро поезд ҳар куни эрталабки соат 7:30 да пойтахтдан жўнаб, шу куни соат 15:51 да Бухоро вокзалидан ортга қайтади.
  • Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида йўлга қўйилган №764/763- сонли юқори тезликдаги электропоезд ҳар куни эрталабки соат 8:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, соат 17:00 да Самарқанд вокзалиданТошкентга қайтади.
  • Шунингдек, мазкур санадан бошлаб, Тошкент – Бухоро йўналишидаги “Шарқ”, Тошкент – Қарши йўналишидаги “Регистон” ҳамда №380/379- сонли Тошкент – Термиз йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракатланиш вақтига ҳам ўзгаришлар киритилди.

    Бу борада белгиланган ўзгаришларни www.uzrailpass.uz веб-сайтидан билиб олишингиз мумкин.

    Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Афросиёб” электропоездига 10 апрел кунидан кейинги қатнов кунларига чипта харид қилган йўловчилар ҳаракат жадвалига киритилган ўзгаришларни инобатга олишлари сўралади. Яъни, шу кундан бошлаб поезд Бухорога соат 8:00 да эмас, балки 7:30 да ҳаракатлана бошлайди. Харид қилинган чипталарни – чиптахонадан алмаштирмасдан туриб янги кўрсатилган вақтда фойдаланишингиз мумкин.

      Бошқа янгиликлар