АсосийDunyo

​Австралияда тропик довул пайтида училган сёрфинг (Видео)

'​Австралияда тропик довул пайтида училган сёрфинг (Видео)'ning rasmi

Бу жуда завқли, аммо шу билан бирга жуда хавфлидир, деб хабар берди Тjournal.ru нашри.

Март ойининг охирида Австралияга ёпирилган кучли тропик довул 60 мингга яқин уйни чироқсиз қолдирди. Қутқарув хизмати мамлакат аҳолисига эҳтиёт бўлишни, иложи борича уйдан чиқмасликни тайинлаётган бир пайтда баъзи бир сёрфингчилар пўртананинг асов тўлқинларини жиловлашга, бўйсундиришга ҳаракат қилмоқдалар. Мазкур видеороликка News.com.au. нашри эътибор қаратди.

Бу видеони дарё бўйида экстремал гуруҳдагиларни кўрган маҳаллий аҳолидан бир суратга туширган. Улар тўлқин бўйлаб сёрфи ва бодибордларда учишган, ҳатто улардан бири сув мотоциклида сайр қилган. Фейсбук ижтимоий тармоғида мазкур видеороликни томоша қилган фойдаланувчилардан бири бу “ҳаёти давомида кўрган энг ахмоқона ҳаракат” эканлиги ҳақида изоҳ қолдирган.


Бошқа янгиликлар