АсосийJamiyat

Фарғонада ҳайдовчи ЙТҲ жойидан яширингани туфайли пиёда ҳалок бўлди

'Фарғонада ҳайдовчи ЙТҲ жойидан яширингани туфайли пиёда ҳалок бўлди'ning rasmi

Номаълум ҳайдовчи автомашинани Фарғона вилояти Тошлоқ туманининг Бешолиш маҳалласида бошқариб кетаётиб, пиёда 1977 йилда туғилган фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган. Жабрланувчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасини шу туманда яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро “Камаз-5511” русумли автомашинада содир этгани аниқланди. Гумонланувчи ушланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар