Американинг Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида жойлашган яҳудийлар қабристонида 100 дан ортиқ яҳудийларнинг гўрига ўрнатилган қабр тошлари бузилиб, вайрон қилинди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Эрта тонгда қабристонга келиб, мудҳиш воқеанинг гувоҳи бўлган одам полицияга қўнғироқ қилди. Воқеа жойига етиб келган полициянинг патруль-пост хизмати ходимлари ёдгорликларнинг бузилгани, баъзи бирларининг эса майдалаб синдириб ташланганлигини кўрди. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ҳукуматидан жиноятчиларнинг шахсини аниқлашни ва уларни жазолашни илтимос қилди. Мазкур воқеадан илгари АҚШнинг Миссури штатида ҳам яҳудийлар қабристони вайрон қилинган, аммо жиноятчилар қўлга олинмаган эди.






