“Барселона” жамоаси Испания чемпионатин 24-турида сафарда “Атлетико”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мазкур ғалаба Лионель Месси учун клуб сафидаги чемпионатда 277-си бўлди. Аргентиналик футболчи шу тариқа Дани Алвесни ортда қолдирди ва легионерлар орасида рекордчига айланиб олди.
Шунингдек, Месси “Барселона” сафида барча мусобақаларда 400-ғалабасини қўлга киритди. Бу борада Хави (476 ғалаба) ва Андрес Иньеста (417 ғалаба) Мессидан олдинда холос.
Аввалроқ 29 ёшли футболчи кетма-кет 9 мавсум давомида 20 ва ундан ортиқ гол ургани ҳақида хабар қилинганди.






