Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Бирлашган ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Пайнет” шаҳобчаси олдида номаълум шахс эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган “Дамас” русумли автомашинани ҳайдаб қочган. Автомашина шу қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, ишламайдиган, 1982 йилда туғилган фуқарога тегишли эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу ерда яшовчи ишламайдиган, 1982 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, маст ҳолда машинани бошқариб кетаётганда ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






