АсосийDunyo

​Крессида Дик Скотленд-Ярдни бошқарувчи илк раҳбар аёл бўлди

'​Крессида Дик Скотленд-Ярдни бошқарувчи илк раҳбар аёл бўлди'ning rasmi

Илк маротаба аёл киши Лондон полицияси раҳбари этиб тайинланди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Қўшма Қиролликнинг энг йирик полиция бошқармаси раҳбари этиб, Буюк Британиянинг миллий антитеррорчилик хизмати собиқ раҳбари Крессида Дик (Cressida Dick) тайинланди. 56 ёшли Крессида Дик мазкур лавозимни 2011 йилдан бери ишлаётган сэр Бернард Хоган-Хау (Bernard Hogan-Howe)дан қабул қилиб олади. Дик Скотленд-Ярдда 30 йилдан ортиқ вақт меҳнат қилиб, 2014 йилда ишдан бўшаган. У қадрдон меҳнат жамоасига қайтганидан хурсанд эканлигини маълум қилди. Мазкур лавозимга сайланиш учун Дик Лондон мэри Содиқ Хоннинг расмий розилигини олиши лозим эди. Аммо 2005 йилда ҳалок бўлган бразилиялик Жана-Шарля де Менезишанинг яқинлари мэрдан Дикни қайта ишга қабул қилмасликни талаб этди. Чунки ўша пайтда айнан Дик Лондондаги портлаш тафсилотларини аниқлаш учун ўтказилаётган махсус тадбирга раҳбарлик қилган. Ўшанда полициячилар бразилиялик Жанни адашиб террорчи деб ўйлаб, отиб ўлдирган. Бўлиб ўтган суд мажлисида бу тасодифлиги исботланиб, Крессида Дик оқланган. Ўша пайтларда аксарият британияликлар унинг карьерасига нуқта қўйилди, деб ҳисоблаган эди. Аммо шаҳар мэри унинг полицияга раҳбарлик қилишига монеълик қилмади. Айни кунларда Буюк Британиядаги жиноий ишлар ва адлия тизимидаги энг юқори беш лавозимни аёллар эгаллаган. Скотленд-Ярднинг янги раҳбари қиролича олдида қасамёд қабул қилади ва унга йилига (мукофотдан ташқари) 270 минг фунт маош тайинланади. У мазкур лавозимда беш йил ишлаши, қироличанинг буйруғи асосида муддат узайтирилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар