АсосийJamiyat

​Салкам 4 кг “марихуана” олиб ўтишга уринган фарғоналик фуқаро ҳибга олинди

'​Салкам 4 кг “марихуана” олиб ўтишга уринган фарғоналик фуқаро ҳибга олинди'ning rasmi

“Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” доирасида Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Пакана қишлоғида жойлашган блок постида Фарғона шаҳрида яшовчи 1972 йилда туғилган фуқаро шубҳаланиб тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 3 кг 825 гр миқдорида гиёҳвандлик моддасига ўхшаш номаълум модда борлиги аниқланди ва холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинди. Экспертиза натижаларига кўра ушбу модда “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар