АсосийSUG'DIYONA

​Юздаги ажинлар нималарни сўзлайди?

'​Юздаги ажинлар нималарни сўзлайди?'ning rasmi

Гарчи ёшга доир ўзгаришларни тўхтата олмасак-да, муаммони чуқурлаштирмасликнинг имкони бор. Ажинлар юзнинг қайси қисмида жойлашганига қараб, таҳминий хасталикларни биргаликда аниқлаймиз.

ПЕШОНА :

– Агар пешонанинг юқори қисми бўйлаб узун, ингичка ажинлар тарқалган бўлса, ҳойнахой сизни бош оғриғи безовта қилади.

– Пешонадаги ажинларнинг чуқур жойлашганлиги буйрак фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Эҳтимол, сизда буйрак шамоллаши, туз ёки қум йиғилиши каби муаммолар бор.

– Иккита қош ўртасидаги йирик ажинлар гайморит асоратини билдиради. Агар гайморит билан оғриган бўлсангиз, оғриқ хуружларида пешонангизни қаттиқ тириштиргансиз. Бу эса иккита қош ўртасидаги терига зўриқиш берган.

ОҒИЗ АТРОФИ:

– Юқори лаб ва бурун ўртасида пайдо бўлган майда ажинлар, ошқозон, ичаклар фаолиятидаги бузилишлар ҳамда гормонал ўзгаришлардан дарак беради.

– Бурун ва юқори лаб ўртасидаги йирик ажинлар юрак фаолиятидаги безовталикларга ишора қилади. Ўйлаб кўринг, тез толиқиш, зинадан юқорига кўтарилганда ҳансираш кабилар кузатилмаяптими?

– Дахан сохасида тарқалган узуқ-юлуқ ажинлар жигар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

ЁНОҚЛАР:

– Одатда, ушбу юз соҳасида ажинлар нисбатан кам бўлади. Аммо бунинг акси бўлса, ошқозон ости бези билан боғлиқ ўзгаришларга тахмин қилинади.

КЎЗЛАР:

– Кўзнинг ташқи бурчагидан чаккага қараб тарқалган майда ажинлар ўт қопи, ҳазм фаолияти ва ошқозон билан боғлиқ ҳолатларга эътибор беришга чорлайди.

– Кўз қопчаси бўйлаб ёзилган ажинлар эса уйқусизлик ёҳуд айрим витаминларнинг етишмовчилигидан далолат берад;

– Эрталаблари кўз қовоқларининг шишиб, юзасида билинар-билинмас майда ажинларнинг пайдо бўлиши буйрак фаолиятидаги ўзгаришларга тахмин қилинади.

Бошқа янгиликлар