АсосийDunyo

​Ҳиндулар Трампдан мустақилликни талаб қилди

'​Ҳиндулар Трампдан мустақилликни талаб қилди'ning rasmi

Шимолий Американинг туб аҳолиси бўлган ҳиндулар уларга тегишли қабилаларнинг мустақиллигини чекловчи бир қанча меъёрий ҳужжатлар бекор қилинса, АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

“Сўнгги 100-150 йил давомида федерал ҳукумат ҳиндуларга тегишли ерларни қонундан ташқари равишда бошқармоқда”, деди Америка ҳиндулари миллий конгресси раҳбари Брайан Кладусби. Охирги пайтларда АҚШ ҳукумати томондан чиқарилган қонунлар туфайли ҳиндулар ўзларига тегишли ердан ҳам фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Рухсат олиш учун улар бир қанча бюрократик тўсиқларга дуч келишмоқда. Кладусби ҳукумат республикачилар қўлига ўтганлиги туфайли ҳиндулар мазкур муаммо ўз ечимини топади, деб умид қилаётганлигини маълум қилди.

Бошқа янгиликлар