Молдавия махсус хизмати ходимлари ажойиб топилмага дуч келди, деб хабар берди “1tv.ru” нашри.
Молдавиянинг Варница қишлоғида яшовчи деҳқоннинг омборхонасидан ҳарбий танк топилди. У бўлакларга бўлингани туфайли аввалига омборхонадаги лаш-лушлар орасида кўзга ташланмади. Ҳарбий машина майда бўлакларга бўлинган эди. Мутахассисларнинг маълумот беришича, мазкур танкнинг модели Т-54 бўлиб, собиқ шўро армиясининг ҳарбий техникаси ҳисобланган. У қандай қилиб, омборхонага келиб қолгани номаълум. Ҳуқуқ тартибот идораси ходимлари мазкур савол билан 60 ёшли эркак ва унинг 36 ёшли ўғлига мурожаат қилишди, аммо улар бу саволга тайинли жавоб топиб беришолмади. Ҳарбий танкнинг бўлаклари текшириш учун экспертизага юборилди.






