АсосийDunyo

​Қирғизистонда Президент сайлови ноябрда бўлиб ўтади

'​Қирғизистонда Президент сайлови ноябрда бўлиб ўтади'ning rasmi

Қирғизистон президенти сайлови 2017 йилнинг 19 ноябрь куни бўлиб ўтади, дея хабар беради Республика президенти матбуот хизмати.

Бу ҳақда республика раҳбари Алмазбек Атамбаев сайлов бўйича Марказий комиссия раиси Нуржан Шайлдабекова билан сухбат доирасида маълум қилди.

Таъкидланишича, Атамбаев МСК раҳбари билан мулоқот чоғида мамлакатнинг янги президентини сайлаш нақадар муҳим жараёнлигини қайд этди.

Атамбаев аввалроқ иккинчи муддатга номзодини қўймаслиги ва ўзидан кейин ҳеч кимни қолдирмаслигини маълум қилган.

Бошқа янгиликлар